Огаҳий мукофоти ҳақида

Бадиий таржима соҳасидаги Огаҳий номли халқаро мукофот улуғ шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммад Ризо Огаҳий шарафига таъсис этилган. Ушбу мукофот Ўзбекистон абадий ҳаётида юксак эътирофга лойиқ бўлган нуфузли мукофотлардан бири бўлиб, ўзбек адабиётини миллий ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар икки йилда топширилади.

Сервислар

Нега сиз иштирок етишингиз керак?

Огаҳий мукофотида иштирок етиш — бу ўз истеъдодингизни кўрсатиш, ижодингизга еътибор қаратиш ва ўзбек адабиётининг юксак еътирофига еришиш имконияти. Ушбу мукофот нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам еътибор қаратадиган нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Мана нега сиз иштирок етишингиз керак:

Aриза қолдириш
image

Ижодингизни кенг аудиторияга кўрсатинг

Огаҳий мукофоти орқали асарларингиз кенг китобхонлар оммасига йетказилади ва адабиёт ихлосмандлари томонидан баҳоланади.

image

Миллий ва халқаро еътироф

Огаҳий мукофоти совриндорлари Ўзбекистон ва халқаро адабиёт саҳналарида еътироф етилиб, ижодий мартабаларини мустаҳкамлайдилар.

image

Илҳомлантирувчи ҳамжамиятнинг бир қисми бўлинг

Мукофот сизни истеъдодли ёзувчилар ва адабиёт ихлосмандлари билан бирлаштиради, янги ҳамкорлик ва илҳом манбаларини яратади.

image

Ўз ижодингизни ривожлантиринг

Танловда қатнашиш ижодий ўсиш ва профессионал ривожланиш имконини беради. Сизнинг асарларингиз танлов ҳакамлари томонидан баҳоланади ва еътироф етилиши мумкин.

Янгиликлар

Бизнинг янгиликларни кузатиб боринг

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Фанлар академияси Республика Маънавият ва маърифат маркази

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Фанлар академияси Республика Маънавият ва маърифат маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 июнда қабул қилинган “Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий…

Батафсил>
Сўз янграйди сатрларда, сатрларнинг орасида…

Сўз янграйди сатрларда, сатрларнинг орасида…

2025 йил 24-25 май кунлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Дўрмон баҳори” IV адабий форуми ўтказилди. Форумда…

Батафсил>

КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР

Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг

Қандай қилиб ўз номзодини қўйиш мумкин?

image

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танловига таржима асарлар таржимоннинг ўзи ёки таржимонлар гуруҳи, адабий-илмий ташкилотлар ва нашриётлар томонидан тақдим этилади. Бунинг учун мукофот сайтидаги махсус линк орқали онлайн ариза, шунингдек, таржимаи ҳоли, паспорт нусхаси, танловга қўйилаётган китобнинг муқоваси, титул ҳамда охирги варағининг сканерланган нусхаси ҳамда асарнинг электрон талқинини pdf форматида юклаш, ёки ушбу ҳужжатларни электрон тарзда conferenceuzlit@gmail.com манзилига йўллаш зарур. Шунингдек, ҳужжатлар таржима асарнинг асли (китоб ёки асар босилган журнал) билан биргаликда 100066, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси манзилига “Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги мукофот танловига” белгиси билан почта орқали жўнатилиши ҳам мумкин. Шуни назарда тутингки, Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танловига эълон берилган санадан бошлаб ўтган беш йил ичида китоб ҳолида чоп этилган ёки босма даврий ва электрон адабий нашрларда эълон қилинган таржима асарлар қабул қилинади. Бу танловга 2020 йилдан то 2025 йилнинг 30 майигача эълон қилинган таржима асарлар қабул қилинади, демакдир.

Танлов йўналишлари қандай?

image

Қуйидагилар Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот бериладиган йўналишлар ҳисобланади: ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима; ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима; ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима; хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима; хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима; хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима. Драматургияга оид таржима асарлар унинг жанрига мос равишда ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар асосида кўриб чиқилади.

Танлов ҳар йили ўтказиладими?

image

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот учун танлов икки йилда бир марта ўтказилади.

Оралиқ тил воситасида қилинган таржима қабул қилинадими?

image

Замонавий таржимачиликдаги илғор анъаналарга биноан, Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танловида бевосита аслият тилидан қилинган таржималарга аҳамият қаратилади. Шунингдек, оралиқ тил воситасида қилинган таржималар ҳам қабул қилинади (хусусан, асар жаҳонда кенг тарқалмаган тилларда битилган бўлиб, дунёда халқаро деб эътироф этилган тиллар орқали таржима қилинган бўлса).

Хориждаги таржимонларнинг иштирокидаги ўзига хосликлар

image

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танловида қатнашувчи хорижий таржимонларнинг асарни ўзбек тилидан амалга оширганликларига алоҳида аҳамият берилади. Халқаро мукофотнинг хорижий ғолибларининг мукофотни олиш учун хориждан келиш-кетиши, меҳмонхонада яшаш харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади. Ғолибларга белгиланган пул мукофотлари миллий валютада тўланади. Халқаро танловнинг чет эллик ғолибларига пул мукофотлари имкониятга қараб, мукофот жамғармасига тенг эквивалентда хорижий валютада тўланиши мумкин.

Танлов мезонлари қандай?

image

Халқаро мукофот танловига таржима асарлар қуйидаги мезонлар асосида қабул қилинади: - ўзбек халқининг қадимий тарихи, бебаҳо қадрият ва анъаналари, ўзига хос ҳаёт тарзи, олижаноб фазилатлари юқори бадиий савияда акс эттирилган, миллий адабиётимиз хазинасидан муносиб жой олган асарларнинг чет тилларга таржималари; - умуминсоний қадрият ва ғоялар тараннум этилган, дунё адабиётида эътироф этилган, юқори бадиий савияга эга хорижий асарларнинг ўзбек тилига таржимаси; - асарнинг мазмуни ва услубини, бадиий ўзига хослигини тўла сақлаган ҳолда юксак маҳорат билан амалга оширилган таржималар; - адабий жамоатчилик орасида алоҳида эътироф этилган асарларнинг юксак савияли таржимаси.

Ёш чегараси борми?

image

Танловда ёш жиҳатдан чегара белгиланмаган. Лекин шуни назарда тутиш зарурки, Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танлови профессионал, ўз ижоди билан адабиёт оламида кўринаётган таржимонлар учун мўлжалланган.

Асарларга қўйиладиган талаблар

image

Халқаро мукофот танловига таржима асарлар қуйида белгиланган ҳажмдан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади: ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида ўн босма табоқ; ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ; ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ; хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида ўн босма табоқ; хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ; хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ. Шуни назарда тутингки, танловга бир муаллифнинг катта асари (роман, қисса, ҳикоялар туркуми, шеърий туркум, достон, шеърий роман ёки шеърий ё насрий драматик асар) таржимаси тақдим этилиши номзоднинг ғолиб деб топилишига кўпроқ имкон беради.

Қайта таржима қилинган асар қабул қилинадими?

image

Илгари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган асар бошқа бир муаллиф томонидан қайтадан таржима қилинган бўлса, бу таржима асар танловда кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Шунингдек, аввал эълон қилиниб, кейин қайта чоп этилган таржима асарлар (янги шеърлар ёки ҳикоялар қўшиб қайта чоп этилган бўлса ҳам), илгари бошқа танловларда қатнашган таржима асарлар ҳам қабул қилинмайди. Шуни назарда тутингки, халқаро мукофот бир шахсга икки марта берилмайди, бир киши икки ёки ундан ортиқ йўналишда қатнаша олмайди. Агар асар ҳаммуаллифликда таржима қилинган бўлса, таржимонлар сони икки нафардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ҳужжат топшириш борасида чекловлар борми?

image

Халқаро мукофот танловига ҳужжат топшириш борасидаги чекловлар фақат белгиланган меъёрлар доирасидадир. Яъни топширилувчи асарнинг ҳажми белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги, асарлар белгиланган муддатдан кеч топширилмаслиги, асарларга қўйилган талаблар доирасидан чиқмаслиги шарт.

Бизнинг ҳамкорлар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ўзбекистон  Республикаси Фанлар академияси
Маънавият ва маърифат маркази